Англиянинг "Ньюкасл" клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг эҳтимолий дисквалификацияси сабаб унга ўринбосар изламоқда.
The Telegraph нашрининг ёзишича, "қарғалар" агар италиялик футболчиси узоқ вақтга дисквалификация қилинса, "Ал-Ҳилол"дан Рубен Невешни ижарага олишга ҳаракат қилади.
26 ёшли португалияликда АПЛда ҳаракат қилиш тажрибаси бор. У ўтган ёзда "Вулверхэмптон" сафидан "Ал-Ҳилол"га 55 миллион евро эвазига трансфер бўлганди.