"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг дарвозабон Андре Онананинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
“У ҳам, биз ҳам биламизки, у анча яхши ўйнай бошлайди. Премьер-лигага ўтадиган ҳар қандай ўйинчи сингари, унга интеграциялашув учун вақт керак. Аммо у ўзини исботлаши керак. "Манчестер Юнайтед"нинг Петер Шмейхель ва Давид Де Хеа каби муҳим дарвозабонлари ҳам ўйинни унчалик яхши бошлашмаганди. Андре бу ҳақда, озгина тарихни билса яхши бўларди. Аммо биз ҳозир келажакка қараймиз. У ўз келажагини яхшироқ ўйинлар ўтказиш орқали яратиши керак. Ишончим комилки, у буни амалга оширади. У буни катта клубларда кўп марта кўрсатган - ёшлигида "Барселона"да, "Аякс"да, "Интер"да. Онана Чемпионлар лигасининг ярим финал ва финалида ўйнаган, у ажойиб футболчи. Ишончим комилки, у яхши ўйин кўрсатади ва биз унинг ҳаракатларидан жуда хурсанд бўламиз", - деди Тен Хаг Manchester Evening News билан суҳбатда.
27 ёшли камерунлик посбон 2023 йилнинг июлида "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Жорий мавсумда у "қизил иблислар" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ўтказиб юборди ва 3 марта дарвозани дахлсиз қолдирди.