Шанба куни Англия чемпионати доирасида "Ливерпуль" ва "Эвертон" ўртасида мерсисайд дербиси бўлиб ўтди. “Қизиллар” Муҳаммад Салоҳнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.
Opta хабарига кўра, "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Мерсисайд дербисида ғалаба қозониш бўйича Англия Премьер-лигаси мураббийлик рекордини ўрнатди. Шанба кунги дербидаги ғалаба немис учун тўққизинчи ғалаба бўлди. Клопп ўз номига шундай 8 ғалабага эга бўлган испаниялик Рафаэль Бенитесни ортда қолдирди.