Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Александр Крестинин: "Дуранг адолатли натижа дейиш мумкин"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 22-турида сафарда “Олимпик” билан дуранг ўйнаган “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Александр Крестинин дуранг, жисмоний ҳолат, ҳужумчиларнинг сермаҳсуллик борасидаги камчиликлари ва навбатдаги рақибга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Жуда қийин ўйин ўтказдик. 80 дақиқа камчилик бўлиб ўйнаш қийин, албатта. Шунга қарамай, йигитлар охиригача курашишди. Уларнинг меҳнати ва иштиёқи учун раҳмат”, - деди Крестинин.

“Нима учун иккинчи таймларни яхшироқ ўтказаётганимиз ўзимиз учун ҳам қизиқ савол. Буни аниқлашга, таҳлил қилиб нима учунлигини билишга ҳаракат қиламиз. Умуман, футболда иккинчи таймлар шунақа одатда. Ҳамма бор кучи билан олдинга интилади”.

“Ҳужумчилар эмас, балки бошқа чизиқ вакиллари, дейлик ҳимоячилар кўпроқ гол уриши биз учун ҳам сюрприз дейишимиз мумкин. Ҳужумчилар билан бу борада ишлаймиз. Ҳужумчи гол урмаса ҳам, жамоага фойдали ҳаракатлари билан ёрдам бериши мумкин. Замонавий футбол тенденцияси шундай. Барча майдонда тер тўкиши, жамоага ёрдам беришга интилиши керак”.

“Кейинги ўйин ҳақида ҳозир ўйламаяпмиз. Аввал бугунги қийин ўйиндан сўнг тикланиб олишимиз керак. Бугун, айтганимдек жуда қийин ўйин ўтказдик. Очко қўлга киритдикми? Ҳа, деярли бутун ўйин давомида бир киши кам бўлиб ўйнаганимизни ҳисобга олсак, дуранг ёмон натижа эмас. Бугун бир очко қўлга киритилди дейиш мумкин”.

Киритилди: 22:19, 21.10.2023.
Ўқилди: 971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.