«Брайтон» бош мураббийи Роберто де Зерби жамоасининг «Манчестер Сити»га қарши ўйиндаги мағлубияти (1:2) ҳақида гапирди.
«Мени энг кўп хафа қиладиган нарса Уэлбек ва Маршнинг жароҳатлари - биз иккита муҳим ўйинчини йўқотдик.
Биринчи бўлимда қўлимиздан келганича ўйнамадик, лекин дунёнинг энг кучли жамоасига қарши тўқнаш келдик. Танаффусдан сўнг ўз фазилатларимизни кўрсата олдик, куч бор эди, прессингни яхшилай олдик», – деди мураббий.