Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Гризманн «Атлетико»да иккинчи ёшлигини ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

Антуан Гризманн «Сельта Виго»га қарши ўйинда сеҳр кўрсатди - у хет-трик қайд этди ва «Атлетико»га қаторасига олтинчи ғалабани келтирди.

Битта гол пенальтидан, иккитаси эса майдондан киритилди - Гризманн мана шундай тарзда хет-трикка эришди

«Сельта» бир соатдан кўпроқ вақт давомида озчиликда ўйнади: дарвозабон Иван Вильяр қўлидан тўпни тушириб юборди ва Альваро Моратага қарши хавфли  ўйнагани учун қизил карточка олди. Ҳакам пенальти белгилади ва бу Гризманнинг хет-триги бошланиши учун дебоча эди.

Иккинчи бўлимда француз ўйиндан гол урди. У майдон марказида икки кишидан узоқлашиб, жарима майдончасига ёриб кирди, тўпни узатмоқчи бўлди, бироқ кичик дриблинг ишлатиб киперни чалғитди ва натижада яқин бурчакка зарба берди. «Сельта»нинг захира дарвозабони Висенте Гуаита буни кутмаганди.

70-дақиқада Гризманн ўйинга нуқта қўйди: у Молиньянинг узатмасига ажойиб жавоб қайтарди. Натижада «Атлетико» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, бу ғалаба бутунлай Антуан номи билан аталса ажаб эмас.

Гризманн Ла Лиганинг 2023 йилдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. «Атлетико»нинг асосий афсоналарига яқинлашди.

● Бу «Атлетико»нинг 2018 йилдан бери биринчи хет-трики. Ўшанда Гризманнинг ўзи «Леганес» дарвозасига учта гол урган эди!

● Гризманн - 2023 йилда Ла Лиганинг энг яхши тўпурари (17 та гол). Унинг ортида Роберт Левандовски (15 та гол), учинчи ўринни эса аввалига «Эспаньол»да, энди эса «Реал»да (13) гол урган Хоселу эгаллаган. Антуан голлар ва голли узатмалар сони бўйича ҳам етакчилик қилмоқда - 30.

● Умумий ҳисобда Гризманн «Атлетико» учун расмий ўйинларда 162 та гол урган. Фақат Адриан Эскудеро (169) ва Луис Арагонес (172) ундан кўпроқ натижа қайд этди. Энг зўр бўлиш учун унда барча имкониятлар мавжуд.

Ла Лигада Антуан мадридликлар сафида 116 та гол урди. Ушбу рейтинг пешқадами Эскудеро ҳисобида 34 та гол бор.

«Атлетико» ҳозирда Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда. «Реал» уч очко олдинда, лекин кўпроқ ўйин ўтказди. Рақобатчининг навбатдаги «класико»си бор, яъни Гризманн ва Диего Симеоне жамоаси умуман олдинга сакраш имкониятига эга, уларга «Алавес» устидан ғалаба кифоя бўлади.

Киритилди: 11:31, 22.10.2023.
Ўқилди: 1363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.