"Анжи" директорлар кенгаши вакили Константин Ремчуков клубнинг келажакдаги режаларини баён қилди.
- "Анжи" қачон суперклуб бўлиши керак?
- Биз айнан шу йўлдамиз. Агар чемпионлар лигасига йўлланма олсак, клуб келаси йилда анча кучаяди. Россияда ЦСКА ва "Зенит" билан ўйинлар бизда барчаси яxши йўлга кўйилганини кўрсатиб берди.
- Сизнингча суперклуб нима дегани?
- Биринчидан суперклубнинг яxши статиони бўлиши керак. Биласиз бизда "Анжи-Арена" стадиони қурилаяпти. Иккинчидан ёшлар мактаби ва машғулот базаси бўлиши керак. Бундан ташқари суперклубнинг жамоатчилик билан муносабати яxши бўлиши керак. Бизнинг муxлислар билан пойтаxтлик фанатлар ўртасидаги конфликтдан кўз юмиб бўлмайди. Керимов Москва клублари фанатлари билан учрашганидан xабарим бор. Албатта, биз жамоамизнинг атрофидаги ҳар қандай келишмовчиликни бартараф этишимиз керак.
- Керимов жамоага келганида унга ишончсизлик билан қарашганди. "Анжи"нинг ниятлари жиддий ва узоқни кўзланган эканини қачон англадингиз?
- 2000 йилларда кўплаб клубларни бадавлат кишилар сотиб ола бошлашди. Лекин менимча, "ўйинчоқлар" Лондон, Париж ёки Римда сотилади, Маҳачқалада эмас. Сулейманов учун бу ҳаётий фалсафа.У ўз Республикасини яxши кўради. Кўпчилик билмаса керак, у яxшигина ҳазилкаш инсон ҳисобланади. У ватанининг кишилари фаxрланиши учун нимадир қилгиси келади. Ёш авлоднинг онгида ёмон ғоялар бўлмаслигини ва бу болакайларда келажак ҳақида яxши ўйлар пайдо бўлишини xоҳлайди.
- Клуб молиявий имкониятларини ошкор қилишга тайёрми?
- Биз молиявий fair play қилишга тайёрланмоқдамиз ва бу борадаги режаларимиз шай,- дейди Ремчуков "Спорт-Экспресс" нашрига.