"Милан" ҳуумчиси Боян Кркич чемпионлар лигаси 1/8 финалида ўзининг собиқ жамоаси - "Барселона"га қарши кечадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Бу ўйинлар мен учун бошқача бўлади. Мен "Барса"га қарши ўйнашимиздан хурсандман.
"Ноу Камп"да собиқ жамоам дарвозасини ишғол қилсам - голни нишонламайман. Бу аниқ.
Албатта, "Барселона" фаворитдай кўринади, унинг нималарга қодирлигини ҳамма билаи. Аммо бизнинг ҳам икониятларимиз бор, ўз режаларимизда тура олсак бўлгани", - дея футболчининг сўзларини келтиради El Mundo Deportivo.