"Милан" футболчиси Массимо Амброзини Марио Балотеллидан кўра Дидье Дрогба билан ўйнашни мақул кўришини айтиб ўтди. Икки футболчи ҳам Италия грандининг эътиборидан четда қолмаган.
"Дрогбанинг ўйини доим менга ёққан. У юқори даражадаги профессионал ва уни "Милан"да кўрсам xурсанд бўлардим. Мариода талант бор, аммо бу етарли эмас",-дейди футболчи.