Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Насаф» академияси битирувчиларига дипломлар топширилди

Баҳо:
+ | -

Кеча “Насаф” футбол мактабининг иқтидорли ёш футболчиларига тантанали равишда дипломлар топширилди.

 Маросимда футбол мактабининг мураббий-ўқитувчилари, ёш футболчилар жамоатчлаик вакиллари иштирок этишди. Унда Қашқадарё вилоят футбол федерациясининг вице-президенти Худойқул Тудибоев, “Насаф” футбол клуби бош менежри Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, клуб спорт директори Виталий Ни сўзга чиқишиб, футбол мактаби тарбияланувчиларига келгусидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилашди. Сўнгра жорий йилда Қашқадарё кубогида ғолиб чиққан 1996 йилда туғилган футбол мактаби тарбияланувчиларига махсус совға ва диплом топширилди.

— Ҳаш-паш дегунча уч йил ҳам ўтиб кетибди, — дейди мактабнинг иқтидорли тарбияланувчиларидан бири Дадажон Маматқулов. – Билишимча, бизнинг мактабимиздаги шароитлар юртимиздаги энг яхшиларидан биридир. Бу ерда биз футбол сир асрорларини пухта эгаллашга ҳаракат қилдик. Бунинг учун директоримиз ва “Насаф” ПФК раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз.Энди  катта футболга кадам ташлаймиз. Мураббийларимиз Евгений Смирнов, Валентин Поддубний, Дадажон Тогаев ва бошкаларга катта рахмат. Келажакда улар юзларини ерга каратмаймиз, насиб булса. Рўзиқул ака Бердиев айтганларидек, футболчи булиш кийин, у  катта меҳнатни талаб этади. Бу орзуимизга етишиш йулида тинимсиз ҳаракат килаверамиз.

Ҳа, ёш футболчилармизининг ниятлари улкан. Биз ҳам футбол мактабини тамомлаб, эндиликда катта футболга қадам ранжида қиладиган ёш чарм тўп ўсталарига келгусидаги фаолиятида ҳам улкан ютуқларни қўлга киртишини, юртимиз довруғини дунёга таратишини тилаб қоламиз.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 17:44, 24.12.2012.
Ўқилди: 5895 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.