Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ахал" учрашуви превьюси

Баҳо:
+1 | -

Чемпионлар Лигаси 3-турида "Пахтакор" Туркманистоннинг "Ахал" жамоаси билан "Бунёдкор" стадионида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар юртимиз жамоаси ушбу клуб билан тўқнаш келмаган. Туркман клублари билан эса 2003 йилдан бери расмий ўйинлар ўтказилмаган. 20 йиллик танаффусдан кейин "Пахтакор" яна қўшни Туркманистон жамоаси билан ўйнайди.

"Ахал" 1989 йил ташкил этилган. Мусобақада 2022 йилги Туркманистон чемпиони сифатида иштирок этмоқда. Ҳозиргача бу жамоа битта чемпионликдан ташқари 4 марта Туркманистон Кубоги ва 1 бор Туркманистон Суперкубогида зафар қучган. Чемпионлар Лигасида "Ахал" дебют мавсумини ўтказмоқда. Айни пайтда жамоа ўз чемпионатида 14 ўйинда 16 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар Лигасида дастлаб ўз майдонида "Файҳа"дан 1:0 ҳисобида усутн келиб, кейин сафарда "Ал Айн"га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа сардори Элман Тагаев ҳар икки баҳсда биттадан гол уришга эришди.

Жамоалар таркибида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

"Пахтакор" ва "Ахал" ўртасидаги беллашув 24 октябрь, сешанба куни соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:22, 23.10.2023.
Ўқилди: 2241 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.