Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Арсенал» посбони қўпол хатолардан сўнг ўзига кела оладими?

Баҳо:
+ | -

“Арсенал” дарвозабони Давид Райя “Челси” билан ўйинда икки қўпол хатога йўл қўйди. Мудрикнинг голидан ташқари, Палмерга тўпни бериб қўйган вазият учинчи голга сабаб бўлиши мумкин эди.

Аслида дарвозабон хатолари футболнинг бир бўлаги, хато қилмаган посбон йўқ, энг зўрларининг ичида ҳам. Кейинги ўйинда яна яхши ўйнаб кетиш мумкин. Лекин Райянинг ҳолати бироз фарқли. Хатонинг таъсири, юзага келтирадиган ортиқча босим нуқтаи назаридан, қайсидир маънода Райя энди Онананинг вазиятига тушиб қолди.

Сабаби, “Арсенал”да Рамсдэйл бор, сўнгги мавсумни жуда яхши ўтказган, умуман олганда, балким алмаштириш шарт бўлмаган вазиятда савия жиҳатидан унчалик катта фарқ қилмайдиган бошқа дарвозабонга алмаштирилди. Табиийки, буни Рамсдэйлга нисбатан ноҳақлик деб ҳисоблайдиганлар ҳам, уни Райядан яхшироқ деб ҳисоблайдиганлар ҳам етарлича топилади. Натижада, аллақачон Рамсдэйлни қайтариш кераклигини ҳақидаги изоҳлар ҳам кўпайиб кетди. Масалан, Эдерсон ёки Алисон хато қилса, бошқа дарвозабон олиб келиш ёки захирадагиси билан алмаштириш масаласи кўтарилмайди-ку,тўғрими?

Аслида, қайсидир жиҳатдан Рамсдэйлнинг асосийга айланиши ҳам шунақароқ ҳолатда бўлганди. Лено ёки “Астон Вилла”га бериб юборилган Мартинесдан яхшироқ экани исботланмаган Рамсдэйл ҳам шубҳалар асосида фаолиятини бошлаган, кейин биз унинг жуда кучли характерга эга эканини билиб ҳам олдик.

Кейинги ўйинларда Давид Райя маҳоратдан ҳам кўпроқ руҳият имтиҳонидан ўтади. Ҳар бир ҳаракати бошқача ракурсда таҳлил қилинадиган вазиятда испаниялик дарвозабон яна ўзини ўнглаб, характерини намойиш қила оладими ёки навбатдаги хатони кўрамизми? Қизиқ савол.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 17:26, 23.10.2023.
Ўқилди: 2011 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.