«Сепахон» етакчиси Рамин Резаян ОКМК билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менинг голларим жамоавий меҳнат натижаси эди. Бу иккинчи ўйинимиз эди, биринчи ўйинда дуранг ўйнадик, «Иттиҳод»га қарши ўйин ўтказилмади. Олмалиқликлар яхши жамоа эди.
Урган голимиздан сўнг диққатимизни сақлаб қола олмадик, лекин Худога шукур, иккинчи бўлимда ўйинга қайтдик ва гол урдик ва бу ўйинда биз «Сепахон»нинг асл қиёфасини кўрсатдик.
Муҳим ўйинда яхши футбол ўйнадик ва 3 очкони қўлга киритдик ва жамоанинг ашаддий мухлисларини хурсанд қилдик.
Урилган голлар жамоавий иш натижасида содир бўлди ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ҳамма курашди ва иккала голим ҳам мен учун завқли бўлди, жамоа 3 очко олганидан хурсандман», – деди футболчи.