"Зенит"нинг мозийдаги юлдузларидан бири Вячеслав Мельников жамоанинг Европа Лигасидаги бўлажак рақиби "Ливерпул" ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Шубҳасиз, "Ливерпул" - жарангдор ном. Лекин улар бу мусобақага миллий чемпионат ва чемпионлар лигасидан кейин учинчи даражали турнир сифатида қарашлари ҳам бор гап.
Шунинг учун бемалол айтишим мумкинки, "Зенит" бу чиғириқдан ўтиши мумкин. Қайтанга бизда қайсидир жиҳатларда имконият кўпроқ десам асло муболаға бўлмайди",-дейди Мелников "Радио Зенит" радиостансиясида.