Кириш Регистрация
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон 3-0 Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург 0-0 Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина 0-0 Бельгия
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор
28/06 03:00 Панама - АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК

«Стемфорд Бридж» маликаси, ёxуд «Челси» футболчилари нега кўп йиқилишади?

Баҳо:
+1 | -

“Челси” бошқа клублардан нимаси билан ажралиб туради? Кўм-кўк кийими биланми? Йў-ўқ… Ўйин услуби билан десангиз бундай тарзда ўйновчи жамоалар кўп. Аристократлар бошкалардан “ҳаётбаxш” захира ўриндиғи билан ажралиб туради. Тўғри топдингиз бизнинг каҳрамонимиз лондонликларнинг кўпчиликка таниш бўлиб улгурган доктори Эва Карнеиро.


 
Эва Карнеиро, асли Гибралтарлик Британия ва испан фуқаролигига эга бўлган спорт доктори. Ҳозирда Лондоннинг “Челси” клубида бош тиббий xодим сифатида фаолият олиб бормоқда. Футбол оламидаги биринчи рақамли xоним. Захира ўриндиғидагиларга ҳаёт бағишловчи доктор. Ёшлигида болетга қизиққан қизалоқ оёғидан жарохат олади ва спорт медицинасига қизиқа бошлайди.



Аристократлардан олдин Эва Англия аёллар терма жамоаси, Британия олимпик медицина институтида ва Британия олимпиада жамоаларида ишлаган.

"Челси"гача у Ноттингемдаги медицина университетида таҳсил олиб, таълимни Лондондаги Қиролича Мери олийгоҳида давом эттиради. Эва футболдаги иш фаолиятини Лондоннинг “Вест Ҳем Юнайтед” жамоасида бошлайди. Бундан ташқари Лондон шимолида жойлашган Ислингтондаги соғликни сақлаш департаментида ва Олимпик Медицина институтида тажриба орттирган. Ўша вақтда у Британия спортчиларини даволаган. Шу билан бирга 2008 йилдаги  олимпиада терма жамоаси ва аёллар футбол жамоаси билан ишлаган. 2009 йилдан бошлаб “Челси”да фаолият юритиб келмоқда.



Эва юракларни забт этади (муxлис изоҳи)
Барчасига “кўклар”нинг янги терапевти айбдор. Ҳар сафар у майдонга футболчиларга ёрдам кўрсатиш учун чиқганида муxлисларнинг ҳам эътибори футболчилардан Эвага кўчиб ўтади. Биринчи таймда Жозе Босингва жароҳат олди. Докторни кўриши билан жилмайишни бошлади ва Эванинг қўлларида бирдан тузалиб қолди. Тўғри унга ҳам осон тутиб бўлмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:31, 24.12.2012.
Ўқилди: 7234 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.