Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Goal.com: 2012 йилдаги Эрон футболи таҳлили

Баҳо:
+ | -

Машҳур Goal.com интернет сайти Осиёнинг 13та мамлакати футболига 2012 йил якунлари бўйича хулосалар эълон қилишга қарор қилди. Сайт мухбирлари таҳлилни Эрондан бошлашди.

Кириш
Эрон футбол федерацияси ОФК томонидан 2012 йилнинг энг яхши ассоциацияси деб топилган бўлса-да, бу ҳолат натижаларда ўз аксини топмади. Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2014 саралаш босқичи ва Эрон клубларининг ОЧЛдаги натижалари мухлислар қалбида ижобий натижа сифатида қолмайдиган бўлди.

Терма жамоалар
Эрон миллий терма жамоаси қайд этган натижалар оқибатида бош мураббий Карлос Кейруш танқид остида қолиб кетди. Ливан ва Ўзбекистонга қарши ўйинлардаги мағлубиятлар, шубҳасиз, шармандали натижа бўлди. Бу эса уларнинг ЖЧ-2014 йўлидаги имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Беш ўйиндан кейин форслар "А" гуруҳида 7 очко билан 3-ўринни эгаллаб туришибди.

Мавсумни якунлаб берган Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионатида Эрон ўз гуруҳида иккинчи ўринни олди ва бирор марта ҳам мағлубиятга учрамагани қарамай, ярим финалга чиқа олмади.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эса эронликлар Жанубий Кореяга чорак финалда мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолишди (фақат Эрон ўсмирлар терма жамоаси келаси йили ЖЧда иштирок этади — stadion.uz изоҳи).

Миллий чемпионат ва Кубок
Про-лиганинг 12-йили сўнгги йиллардаги мавсумларнинг энг қизиқарлиси бўлди. "Сепоҳон", "Тракторсозий" ва "Истиқлол" клублари чемпионлик учун кураш олиб боришди ва якунда тожни исфаҳонликлар кетма-кет учинчи марта бошларига тақишди. Мамлакат кубоги финалида эса "Истиқлол" "Шахин Бушеҳр" клубини пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди. "Шахин Бушеҳр" клуби Кубокда финалгача етиб келишига қарамай, Про-лигани тарк этди.

Эрон клубларининг Осиё чемпионлар лигасида иштирокини муваффақиятли деб бўлмайди. Уларнинг ҳеч бири ярим финалгача етиб боришмади. "Зоб-Оҳан" ОЧЛ саралаш плей-оффида "Истиқлол"га ютқазиб, мусобақани биринчи бўлиб тарк этган бўлса, "Истиқлол" ва "Персеполис" нимчорак финалда ўз юришини тўхтатишди. "Сепоҳон" эса чорак финалдан ўта олмади.

Легионерлари
Жавод Некунам Эронга қайтганидан кейин Европада тўп сурадиган 3 нафар легионер қолди. Улардан фақат икки нафари кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Маъсуд Шожаий "Осасуна" сафида жароҳат олгани учун кўп вақтини даволанишга сарфлади. Ашкон Дежога эса ёзда Англияга, "Фулхэм"га кўчиб ўтганидан кейин Премьер-лигада яхши дебют қилди.

Легионерлардан Ризо Қучаннажод энг яхши таассурот қолдирган футболчи бўлиб турибди. У Бельгия иккинчи дивизионининг "Сент-Труйден" клуби сафида 9та ўйинда 6та гол уришга муваффақ бўлди. У январь ойида таркибида яна бир осиёлик — Эйжи Кавасима ҳаракат қиладиган "Стандард" (Льеж) жамоасига қўшилади.

Энг яхши ўйинчи — Ашкон Дежога ("Вольфсбург", "Фулхэм")
Аслида германиялик бўлган форс миллатига мансуб ҳужумчи Ашкон Дежога, шубҳасиз, Эроннинг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси бўлди. Узоқ муҳокамалардан кейин у ниҳоят Эрон терма жамоасида дебют қилди ва февраль ойида Қатарга қарши баҳсда 2та гол уришга эришди. Бундеслигадаги яхши ўйинлари туфайли "Фулхэм" уни ўз сафига қўшиб олди. У Эрон терма жамоасига содиқлиги ва яхши ўйинлари туфайли мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Терма жамоа таркибидаги 5та ўйинда у учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Йил лаҳзаси  — Некунам томонидан Ж.Корея дарвозасига урилган гол
Жавод Некунам томонидан Жанубий Корея дарвозасига урилган гол узоқ вақтгача унутилмаса керак. 16 октябрь куни эришилган ғалаба Эрон терма жамоаси учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Агар бу ўйинда ғалаба қўлга киритилмаса, Эрон амалда ЖЧ-2014 йўлланмасидан маҳрум бўларди. Жанубий Корея бир қатор имкониятлардан фойдалана олмаганидан кейин эронликлар сардори 75-дақиқада дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди. Карлос Кейруш шогирдлари Бразилияга боришлари учун гуруҳнинг қолган 3та ўйинида ғалабага эришишлари шарт.

Эрон футболининг 2013 йилдаги орзуси
Улкан салоҳиятга эга бўлишига қарамай, Эрон 2012 йилда улкан натижаларга эриша олмади. Про-лига ташкил этилганига 12 йил бўлган бўлса-да, ҳали кўп жамоалар профессионал даражага чиқиб улгуришмади.

ОФК Эрон футбол федерациясини тан олдими, демак, мамлакатни футболни ривожлантириш учун салоҳият етарли. "Melli" жамоа ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритса, шубҳасиз, бу мамлакат учун катта аҳамиятга эга бўлган воқеага айланарди.

Манба: www.goal.com

www.goal.com сайтининг "13га 13" лойиҳаси доирасида Осиёнинг қолган мамлакатларига бағишланган таҳлилий мақолаларини таништириб боришда давом этамиз.

Киритилди: 07:40, 25.12.2012.
Ўқилди: 5611 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.