Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Негрейра иши бўйича норозилик келиб чиқди

Баҳо:
+ | -

RFEF Негрейра ишини тергов қилаётган судьяга қарши норозилик билдирган.

Аввалроқ, «Барселона» тергов суди раҳбари, Негрейра ишига раҳбарлик қилаётган Хоакин Агирре RFEF ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президентига «Барселона»дан 7,7 миллион евро тўлаганини жиноят деб ҳисоблаган эди.

Бу 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган эди. Каталония клуби порахўрликда айбланган.

Бироқ кейинчалик «Барселона»нинг амалдаги президенти Жоан Лапорта ҳам Негрейра ишида 2008 йилдан 2010 йилгача порахўрликда айбланган, чунки унинг учун даъво муддати тугамаган эди. Агирре, шунингдек, «Барселона»нинг Негрейрага тўлаган тўловларини текширар экан, «ҳакамлар гуруҳи» коррупцияга учраганини тан олди, аммо исмларни айтмади.

Бу айбловлар ҳакамлар техник қўмитасига маъқул келмади, шунинг учун улар энди Испания Қироллик футбол федерацияси орқали Агиррега қарши расмий норозилик билдиришди. Собиқ арбитр Луис Медина Канталехо бошчилигидаги қўмита судьядан далилларни тақдим этишни талаб қилмоқда.

Киритилди: 16:41, 24.10.2023.
Ўқилди: 1295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.