2023 йилдан бошлаб, АПЛ мухлислари орасида бир мавзу кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. У ҳам бўлса, "кучли олтилик" атамасидир. Кучли жамоаларни фақатгина олтита дейиш қанчалик ҳақиқатга тўғри келади? Ахир, янги мавсумдан "Ньюкасл" ЕЧЛда қатнашмоқда. "Астон Вилла" ва "Брайтон" ҳам еврокубокларда куч синаша бошлади. Шунга қарамай, факт фактлигича қолади. Ҳозир ҳам кучли тўртлик учун энг асосий олтита клуб бор. Гарчанд бу қоидани "Ньюкасл" ўтган мавсум охирида бузган бўлса ҳам, янги мавсумда "қарғалар"га ишонч унчалик ҳам катта эмас.
Ана шу олтита жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо қизғин кечади. Ўйинолди афишаларини кўрсангиз, улар шунчаки даҳшатли. 2023/24 йилги мавсумда биз уларнинг бир қанча ўйинларига гувоҳ бўлдик. Ушбу тўқнашувларнинг кўпи бизга кутган ҳароратни тақдим этиб бера олди. Ўтган мавсумда олтиликнинг ўзаро курашларидаги энг яхши натижани амалдаги чемпионлар бўлмиш "Манчестер Сити" кўрсатди. "Шаҳарликлар" иккинчи ўринни олган "Арсенал"ни ҳар икки ўйинда мағлуб этганди. Аммо янги мавсумда Гвардиола шогирдлари "Арсенал" тўсиғидан ўта олмади: улар 2015 йилдан бери илк марта "тўпчилар"га лигада мағлуб бўлди.
Ушбу мавсумнинг илк катта жамоалар тўқнашуви "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида кечган эди. Микель Артета шогирдлари 1-1 ҳисобидаги дурангни сўнгги дақиқаларда ўз фойдасига ҳал қила олди. Шимолий Лондон дербиси эса 2-2 билан тугади. Унда "Тоттенхэм" икки бор ҳисобда ортда қолаётиб, мувозанатни тиклай олди. Сўнгги турдаги "Челси" ва "Арсенал" учрашувида ҳам 2-2 ҳисоби қайд этилди. Бу ўйинда Артета жамоаси ҳисобда ортда қолаётиб, худди "шпорлар" сингари бир очкони юлқиб олганди.
Кучли олтилик курашида айни дамда "МЮ" энг ёмон натижа қайд этиб турибди. Эрик тен Хаг иккита йирик баҳсда Шимолий Лондон клубларига имкониятни боу бериб қўйганди. Ҳозирда "қизил иблислар" турнир жадвалининг 8 поғонасини эгаллаб турибди. Қуйида катта олтиликнинг ўзаро турнир жадвали тақдим этилади.
1. "Тоттенхэм"
Ўйинлар: 3 та
Ғалабалар: 2 та
Дуранг: 1 та
Мағлубият: 0 та
Голлар: 6 та
Ўтказилган голлар: 3 та
Ўртача: 2.3 очко
2. "Арсенал"
Ўйинлар: 4 та
Ғалабалар: 2 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубият: 0 та
Голлар: 8 та
Ўтказилган голлар: 5 та
Ўртача: 2.0 очко
3. "Челси"
Ўйинлар: 2 та
Ғалаба: 0 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубият: 0 та
Голлар: 3 та
Ўтказилган голлар: 3 та
Ўртача: 1.0 очко
4. "Ливерпуль"
Ўйинлар: 2 та
Ғалаба: 0 та
Дуранг: 1 та
Ғалаба: 1 та
Голлар: 2 та
Ўтказилган голлар: 3 та
Ўртача: 0.5 очко
5. "Манчестер Сити"
Ўйин: 1 та
Ғалаба: 0 та
Дуранг: 0 та
Мағлубият: 1 та
Гол: 0 та
Ўтказилган гол: 1 та
Ўртача: 0.0 очко
6. "МЮ"
Ўйинлар: 2 та
Ғалаба: 0 та
Дуранг: 0 та
Мағлубият: 2 та
Голлар: 2 та
Ўтказилган голлар: 5 та
Ўртача: 0.0 очко.
Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси