Мауро Икарди Чемпионлар лигасининг "Бавария"га қарши ўйинида 8 та зарба берди.
“Галатасарой” гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида “Бавария”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Икарди мюнхенликлар дарвозасига белгиланган пенальтини 30-дақиқада голга айлантирди.
Ўтган 20 йил ичида - статистик маълумотларни йиғиш даврида - фақат Криштиану Роналду ва Адриан Мут "Бавария" дарвозасига Чемпионлар лигасида 8 ва ундан кўп марта зарба беришга муваффақ бўлишди.