"Ньюкасл Юнайтед" қиш учун жиддий режалар тузмоқда. Хабарларга кўра, "Эвертон" ярим ҳимоячиси Амаду Онана "қарғалар" радарига тушган. Эдди Хау Бельгия терма жамоаси аъзосини "Ньюкасл"да кўришни истамоқда.
Онана бу ерда Сандро Тоналини ўрнини эгаллаши кутилмоқда. 22 ёшли футболчи ўтган мавсумда АПЛда порлаган эди. Унга "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирган.