Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Арсенал"да дарвозабонлар аросати: янги мавсумда Райя ва Рамсдейлнинг натижалари қандай?

Баҳо:
+ | -

Айни дамда "Арсенал" ихтиёрида иккита сифатли дарвозабон бор. Улардан бири Давид Райя бўлса, бошқаси бизларга яхши таниш бўлган Арон Рамздейлдир. Хўш, улар 2023/24 йилги мавсумда қандай натижа қайд этмоқда?

Рамсдейл 2021 йилда олиб келингач, Бернд Ленодан асосий постни тортиб олганди. Англия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумда ўзининг энг яхши даврини ўтказиб, лигада 14 та қуруқ ўйинда иштирок этди. Орадан кўп ўтмай, 2023 йилнинг ёзида Артета янги голкипер олиб келишга қарор қилди. Райя "Брентфорд"дан 27 миллион фунтга сотиб олиш шарти билан ижарага олинди.

"Арсенал" устози дарвозабон ўрни ҳам кафолатланмаганини таъкидлаб, уни исталган вақтда алмаштиришини билдирди. Бу алмаштириш ким яхшироқ спорт формасида эканига боғлиқ бўладиган бўлди.
"Менимча, бу яхши ғоя. Мен ҳар бир позицияни қанчалик бўлиши кераклиги ҳақида ўйладим. Сифат доимо муҳим. Ҳозир ўзимиз истаган футболчиларга эгамиз. Ҳаммани ўйин амалиёти билан таъминлай оламиз. Негаки, олдинда кўплаб баҳслар бор. Ҳар бир позицияда ротацияни амалга оширамиз. Шундай қилмасак бўлмайди", – дейди Артета.

Рамсдейл мавсум аввалида асосий таркибда эди. Аммо сентябрь охиридан бери фақат Райя майдонга тушмоқда. Инглиз дарвозабони захирада ўтирар экан, унинг келажаги билан боғлиқ миш-мишлар урчимоқда. Кўплаб футбол мутахассислари иккита бир хил дарвозабонга эга бўлиш ҳақида фикр билдириб, кимлардир бу ғояни қўллаб-қувватлади. Кимлардир эса, йўқ. Шундай бир вазиятда ҳар икки посбоннинг жорий мавсумдаги натижасига кўз югуртирмоқчимиз. Қуйида шу ҳақида.

"Арсенал" Рамсдейл билан

Ўйинлар: 6 та
Ғалабалар: 4 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубият: 0 та
Қуруқ ўйинлар: 2 та
Ўтказиб юборилган голлар: 5 та
Ўртача: 2.33 очко

"Арсенал" Давид Райя билан

Ўйинлар: 8 та
Ғалабалар: 5 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубият: 1 та
Қуруқ ўйинлар: 4 та
Ўтказиб юборилган голлар: 7 та
Ўртача: 2.13 очко.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:36, 25.10.2023.
Ўқилди: 988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.