Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

ФИФА: ЖЧ-2014 Осиё минтақаси саралаш босқичига назар

Баҳо:
+ | -

ФИФА расмий сайти Осиё қитъасида бўлиб ўтаётган ЖЧ-2014 саралашининг 4-босқичи ўйинлари ҳақида қисқача таҳлилий мақола эълон қилди.

Япония терма жамоаси ҳозирча мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. Улар 4та ўйинда ғалаба қозонишди ва битта ўйинда дурангга эришишди ва таъқибчиларидан 8 очкога илгарилаб кетишди.

Ўйин
Австралия - Япония - 1:1. 2012 йил 12 июнь. Брисбан. "Санкорп" стадиони.

Осиё кубоги-2011 финалида ҳам тўқнаш келган ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин матч-реванш сифатида эътироф этилганди. Улар саралашнинг 3-турида ўзаро майдонга тушдилар ва ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ушбу ўйинда 2та футболчининг майдондан четлатилиши, пенальти белгилангани — учрашув драматик руҳда ўтганидан далолат бермоқда. 2та ўйинда ғалаба қозонган ҳолда Брисбанга ташриф буюрган Альберто Заккерони шогирдлари учинчи ғалабага эришиб, ўзларининг мавқеларини янада яхшилашни мақсад қилишганди. Меҳмонлар жуда чиройли ўйин кўрсатиб, 65-дақиқада Курихаранинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Австралия эса ўзининг биринчи ўйинида Уммон билан дуранг ўйнаганди. Йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаган Хольгир Озик шогирдлари бир киши кам бўлиб ўйнаётганларига қарамай, олдинги интилишди ва орадан 5 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди. Люк Уильшир пенальтини аниқ амалга оширди. Қўлга киритилган 1 очко австралияликлар учун қадрли бўлган бўлса, Япония бу дурангдан қониқиш ҳосил қилмади.

Гол
Эрон - Жанубий Корея - 1:0. 2012 йил 16 октябрь. Теҳрон. "Озодий" стадиони. Жавод Некунам (76)

Эрон терма жамоаси сардори Некунам Кореяга қарши ўйинда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилиб, 10 киши бўлиб ўйнаётган форсларга муҳим ғалабани келтирганди. Биринчи бўлимда тўп Эрон дарвозаси тўсин ва устунларига 2 марта тегиб, майдон эгаларини голдан сақлаб қолганди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида эса Шожаий майдондан четлатилди. Жавод томонидан киритилган гол эса Эрон халқига жуда катта хурсандчилик тақдим этганди.

Статистика
13 - Япония терма жамоаси рақиблари дарвозасига шунча гол урди. Бу голлар 7 футболчининг номига ёзилган. Рёчи Маеда ҳисобида 5та гол мавжуд.

Иқтибос
"Одамларнинг нималар гапираётгани мени қизиқтирмайди. Мен бирорта ҳам танқидни эшитмайман. Мен жамоа билан ишлаяпман ва улар нималарга қодирлигини яхши биламан. Қайси футболчи ўйинга тайёрлигини ва қайси ўйинчи ўз устида кўпроқ ишлаши кераклиги биламан", деганди Хольгер Озик.

Хулоса
"В" гуруҳида 2-ўрин учун кураш кескин кечади. Япония эса ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиш арафасида турибди. Австралия Ироқ ва Уммон каби 5 очкога эга бўлиб турган бўлса-да, уларнинг ҳисобида битта захира ўйини бор. Ўзбекистон эса Қатар ва Эрондан очколар бўйича ўтиб кетган ҳолда, ўз тарихида илк марта ЖЧда иштирок этишга яқин турибди. Иккинчи ўринда бораётган Жанубий Корея ҳисобида ҳам 7 очко бор, аммо улар Эрон ва Қатарга нисбатан 1та ўйин кам ўтказишган.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 08:31, 26.12.2012.
Ўқилди: 10978 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.