“Барселона”нинг собиқ президенти Жоан Гаспар Каталония клубининг яна уч нафар собиқ етакчилари – Хосеп Мария Бартомеу, Сандро Росель, Энрик Рейна ҳамда "кўк-анорранглилар"нинг амалдаги раҳбари Жоан Лапорта иштирок этган кечки овқат ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Кеча "Барселона"нинг собиқ президентлари билан кечки овқат жуда зўр бўлди, бу дўстларнинг кечки овқати эди. Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Бу бизда турли фикрлар бўлиши мумкин эмас, дегани эмас, лекин бундай учрашувларни тез-тез такрорлашимиз керак.
"Негрейра иши" бўйича "ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилмаган" ибораси кечки овқат пайтида бир неча бор такрорланган. Қолаверса, адолатга тўлиқ ишонч бор. Мадридликлар бизни ўлдиришмайди, чунки улар буни қила олмайди. Клубимиздаги бирлик буни имконсиз қилади.
Мен барча президентларни, хусусан, Жоан Лапортани ушбу кечки овқатни ташкил қилгани билан табриклашим керак. Клубнинг баёнотига барчамиз рози бўлдик", - деди Гаспар AS билан суҳбатда.