Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Goal.com: кўзгуда Индонезия

Баҳо:
+ | -

Кеча Goal.com сайти Эрон футболининг 2012 йилги мавсуми ҳақида мақола эълон қилганини айтиб ўтгандик. Навбатдаги мақола эса Индонезияга бағишланди.

Кириш
Индонезия футбол ассоциациясидаги ички низолар, параллел мусобақа, футболчиларга тўланмаган ойликлар — 2012 йилда мамлакат футболидаги салбий ҳолатлар сифатида эътироф этиладиган бўлди.

Терма жамоалар
Юзага келган низолар оқибатида ФИФА Индонезия футбол федерациясини (PSSI) бошқатдан ташкил қилди ва яна бир ассоциация (KPSI) раҳбарини ишдан бўшатди. Индонезия миллий терма жамоаси эса февраль ойида ўз тарихида энг йирик мағлубиятга учради. ЖЧ-2014 саралашида Баҳрайн индонезияликлар дарвозасига жавобсиз 10та гол урди. Ўшанда ички низолар туфайли терма жамоа бу ўйинга етарли тайёргарлик кўра олмаган ва паралел лигада тўп сурадиган футболчилар терма жамоага жалб қилинмаган эди. Шундай муаммолар туфайли Индонезия терма жамоаси AFF Suzuki cup мусобақасида ҳам гуруҳдан чиқа олмаган бўлса, U21 терма жамоси "Ҳассан ал-Болкиа" турнирида финалда Брунейга ютқазди (0:2).

Миллий чемпионат ва кубок
Мамлакатда иккита ассоциация бўлганидан кейин 2та футбол лигаси ҳам фаолият олиб боради. PSSI Индонезия Премьер-лигасини ўтказса, KPSI тасарруфида Суперлига ўйинлари ўтказилади. Суматра шаҳрининг икки жамоаси икки хил лигада ғолибликни қўлга киритди: "Семен Паданг" Премьер-лига ғолиб чиққан бўлса, "Сривижая" Суперлигада чемпионликни қўлга киритди. Индонезия кубоги мусобақасида эса "Персибо Божонегоро" клуби ўз тарихида илк марта ғолибликликни қўлга киритди.

"Арема" клуби ОФК кубогининг гуруҳ босқичида 3та ўйинда мағлубиятга учрашига қарамай, плей-оффга чиқди ва чорак финалгача етиб борди ҳамда бу босқичда "Ал-Иттифоқ"қа ютқазди.

Индонезия суперлигаси ғолиби "Персипура Жаяпура" Спорт арбитраж судининг қарори билан 2012 йилги ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди, аммо улар саралашда "Аделаида Юнайтед"га ютқазиб (0:3), гуруҳ босқичига чиқа олмадилар.

"Семен Паданг" ва "Персибо Божонегоро" клублари кейинги мавсумда ОФК кубоги мусобақасида иштирок этишади.

Легионерлар
Ёш футболчи Артур Ираван "Эспаньол В" жамоасига ўтиб, Испания Сегунда лигасида тўп сурадиган илк футболчига айланди. Ундан ташқари бир нечта футболчилар голланд клубларида фаолият олиб боришади: Стефано Лилпали "Алмере Сити", "Тонни Куссел "GVVV", Жонни ван Беукеринг "Пресихааф", Рафаэль Майтимо "Капелле" клубларида. Шунингдек, яна 4 нафар индонезиялик футболчи Бельгия чемпионатида ўйнамоқда. Алфин Туасаламоний ва Янди Софян Мунаввар асосий таркибда ўйнаётган бўлишса, Сямсир Алам ва Еричо Кристиантоко ўз имкониятларини кутишмоқда.

Йил ўйинчиси. Бамбанг Памунгкас. "Персия" (Жакарта)
Индонезия футбол федерациясида юз берган тартибсизликлар оқибатида Бамбанг 2011 йилда фаолиятини якунлашга қарор қилганди. Аммо уни 2012 йилда бўлиб ўтган AFF Suzuki Cup мусобақаси учун терма жамоага қайтаришди. Индонезия терма жамоаси ярим финалга чиқа олмаган бўлса-да, унинг терма жамоада бўлиши ёш футболчиларнинг руҳиятини кўтарди. Шунингдек, Памангкас "Персия" сафида ажойиб мавсумни ўтказиб, 33та ўйинда 16та гол уришга муваффақ бўлди.

Йил лаҳзаси. ФИФА совғаси
Индонезия терма жамоаси AFF Suzuki Cup мусобақасида муваффақиятсиз иштирок этган этди. Декабрь ойининг ўрталарида эса ФИФАнинг мамлакат терма жамоаларига нисбатан қўлланилган санкцияси бекор қилинди.

2013 йил мақсадлари
Кўпчилик индонезиялик футбол мухлислари 2012 йилда юз берган муаммолар тезроқ якунланишини исташмоқда. PSSI ва KPSI ўртасидаги келишув оқибатида терма жамоа Осиё кубоги-2015 саралаш мусобақасида иштирок этади.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 09:28, 26.12.2012.
Ўқилди: 5513 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.