"Ал Ҳилол" 3 йилдан бери яқин келяпти, аммо японлар...
Ар-Риёд шаҳри клуби 2019 йилда Мирча Луческунинг ўғли Низван Луческу бошчилигида чемпионликни қўлга киритади. "Ал Аҳли", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Садд" кетма-кет мағлуб этилади. Финалда "Урава Ред Даймондс" клубини мағлубиятга учратади.
Ўтган мавсумда финагача етиб борган клуб, якуний бочқичда яна эски танишлари "Урава Ред Даймондс"га қарши майдонга тушиб, бу сафар имкониятни бой беради.
Ёзда "Ал Ҳилол" Саудия клублари орасида трансферларга энг кўп - 350 миллион евро сарфлади. Ҳозир эса улар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида пешқадамлик қилмоқда. Умумий 3 та ўйинда 7 очко жамғарган. "Мумбай Сити" ва "Нассажи" мағлуб этилган бўлса, "Навбаҳор "билан дуранг қайд этган. Ғалабали ўйинларда Сергей Милинкович Савич ва Александр Митрович гол урган бўлса, дуранг бўлган баҳсда Ал Булайҳи жамоани қутқариб қолган.
Айтганча, "Навбаҳор" "Ал Ҳилол" билан тенгма-тенг кураш олиб бормоқда ва "Д" гуруҳида етакчилик учун интерига яратмоқда.
"Ал Иттиҳод" ва "Ал Наср" ҳам бўш келмаяпти
Бунинг ажабланарли жойи йўқ, бу клублар ёзги трансферлар ойнасида Саудиянинг энг фаол клублари бўлишди. "Ал Наср" аввалроқ, Криштиану Роналдуни олиб келиб, европаликларни харид қилиш тенденциясини ўрнатди. Ёзда машҳур мураббийлар ҳам жалб қилинди. Жумладан, Луиз Кастро. Роналду шунингдек, вингер Отавиу билан шартнома имзоланишда бош-қош бўлди. Шунингдек, Садио Мане, Аймерик Льюпорт, Марсело Брозович каби таниқли футболчилар жамоага олиб келинди. Трансферлар ойнаси сўнгги кунларида Секо Фофана, ва Алекс Теллес ҳам таклиф қилинди.
Барча янги келганлар мунтазам равишда майдонга тушишади, Садио Криштиану билан тез тил топиша олди. "Ал Наср" айни дамда Саудия чемпионатида 3-ўринда ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида, ўз гуруҳининг етакчиси ҳисобланади.
Бензема, Канте ва Фабиньо каби юлдузларни жамоа сафига қўшиб олган "Ал Иттиҳод" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини юқори кайфиятда бошлади ва ОКМКни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундан сўнг, "Ал Қува" ҳам маҳв этилди. Шу билан бирга, Нуну Эшпирито Санту шогирдлари миллий чемпионатда кетма-кет 3 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: "Ал Фейҳа" ва "Ал Таавон" билан дуранг, "Ал Аҳли"га мағлубият. Дарвоқе, чемпионат даражаси ОЧЛдан ҳам юқорироқ, айни вақтда.
Тўпурарлик учун кураш авжида
Статистикага қарайдиган бўлсак, Европадан келган юлдузлар фақат чемпионат ва турнирлар имижи, уларга бўлган қизиқиш ва трансляцияларнинг телерейтингларини кўрсатиш учун келганга ўхшайди. Чемпионлар лигасидаги ортда қолган 3 турга эътибор қаратадиган бўлсак, "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Александр Митровичда 4 та гол, "Ал Наср" форвардлари Криштиану Роналду ва Андерсон Талискада 3 тадан гол. 3 та гол урган футболчилар анчагина топилади. Митровичнинг ўзи ҳеч иккиланмай АПЛни Саудия чемпинатига ўзгартира олди ва у айни вақтда ОЧЛ тўпурари ҳисобланади.
Шарқий минтақа вакиллари ҳам даъвогарлар қаторида
Ҳозир араблар футболга катта пул сарфламоқда. Лекин уларни ОЧЛ гегемони деб бўлмайди. "Ал Ҳилол" сўнгги йилларда ишончли тарзда турнир финалига чиқди, бироқ, жамоанинг 2019 йилдаги муваффақияти бундан олдинги сўнгги чемпионлик ўртасида 14 йил фарқ бор. 2005 йилда "Ал Иттиҳод" турнирда ғалаба қозонганди. Ўш вақтда жамоа сафида сьерра-леонелик ҳужумчи Муҳаммад Каллон бор эди. У "Монако"дан ижарага олинганди. Форвард Саудия чемпионатида 12 та ва ОЧЛда 6 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Ўша вақтдан бошлаб турнир кубоги Кореядан Япония жамоаларига ўта бошлайди. Кейин австралияликлар ва қатарликлар ҳам кубокка эга чиқади. 2010 йилги мавсумда Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" клуби чемпион бўлган.
Австралия, Таиланд ва БАА клубларига етадигани йўқ
Айни дамда ОЧЛ гуруҳ босқичи ўз экваторига яқинлашмоқда. Қайсидир гуруҳларда етакчи номи аллақачон аниқ. Мутлақ фаворитлар аниқланган. "Б" гуруҳи 3 тур натижасига кўра, "Ал Шаржа" ва "Насаф" пешқадамлик қилмоқда. "Д" вартетида "Ал Ҳилол"нинг асосий рақиби "Навбаҳор" бўлиб, "Нассажи"дан 4 очко олдинда. Қолган тўртликларда интрига бирмунча камайган.
Шарқий минтақада амалдаги чемпион "Урава Ред Даймондс" "Ж" гуруҳида "Поҳанг Стилерс" билан биринчилик учун курашади. Корейс клубларидан "Улсан Хьюндай" жамоаси плей-оффга анча яқинлашди. Клуб аутсайдер "Дарул Тазим"ни мағлуб этса, кейинги босқич ҳал. Ушбу минтақада катта эҳтимол 5-турдан сўнг плей-оффчилар номи узил-кесил аниқ бўлади.