"Милан" сардори Давиде Калабрия Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "ПСЖ"га қарши ўйин (0:3) якунларини сарҳисоб қилди.
“Бугун рақиблар кучлироқ эди: улар ўз имкониятларини голга айлантирди. Уларда кучли ўйинчилар, ажойиб жамоа бор. Биз гол ура олмадик. Уларнинг ҳужуми феноменал. Биз тўпни яхшироқ назорат қилишимиз керак эди. Айни дамда таҳлил қилиш қийин — бунга ҳали эрта. Ҳозир қийин, лекин ҳали тугамади", - дея Калабрия сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.