Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Жасур Ҳасанов 2012 йилда «Бухоро»нинг энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

Мана 2012 йил ҳам ниҳоясига етмоқда. «Бухоро» жамоаси учун ушбу мавсум анча омадсиз бошланган бўлсада, охири жамоамиз ўзини ўнглаб олди ва қайсидир маънода мавсумни ижобий — 7-ўринда якунлади. Албатта, бу натижани анча яхшилаш имкониятимиз бор эди, биринчи даврадаги омадсиз юришимиз сабабли буни уддалай олмадик. Майли, ҳечқиси йўқ, келаётган мавсумда, дастлабки турлардан бошлаб ижобий натижаларни қўлга киритаверсак, мавсум охирида ижобий натижа билан якунлашимизга ишонамиз.

Сайтимизда, анъанавий тарзда ҳар ойнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида, сўровномалар ташкил қилинди. Мана шу "Энг яхши" деб топилган футболчилар рўйхатига асосланиб, биз "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ"га даъвогарлар рўйхатини тузиб чиқдик. Сайтимиз мухлислари бир ой давомида турли футболчиларга ўз овозларини бериб келишди.

Демак, мухлислар фикри бўйича 2012 йил «Бухоро» таркибидаги энг яхши футболчи Жасур Ҳасанов булди. Ўтган 2011 йил мавсумда ҳам айнан Жасур энг яхши бўлган эди. «Афсус, энди Ҳасанов таркибизда йўқ. Лекин биз Жасур Ҳасановга қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз!», деюб ёзади «Бухоро» мухлислар сайти.

Иккинчи даврада «Бухоро» таркибига қўшилган Девид Ония иккинчи, грузиялик яна бир химоячи Гиорги Квесиешвили учинчи бўлди.

Қуйида футболчиларнинг эгаллаган ўринлари ва тўлиқ жадвал билан танишинг:

Жасур Ҳасанов 23 29%
Дэвид Ония 16 20%
Гиорги Квесиешвили 14 17%
Сардор Қобулжонов 9 11%
Акмал Холмуродов 0 0%
Евгений Кочнев 5 6%
Шаҳзод Сулаймонов 3 3%
Бахриддин Ваҳобов 3 3%
Асқар Мухиддинов 2 2%
Наоя Шибамура 1 1%
Алексей Николаев 1 1%
Воҳид Шодиев 1 1%
Анатолий Пилипенко 0 0%
Азизбек Муратов 0 0%
Отабек Нарзуллаев 0 0%

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 17:29, 26.12.2012.
Ўқилди: 4287 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик