Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

ЦСКА «Бунёдкор» стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Москванинг ЦСКА клуби 2013 йилда Тошкентда ўзбек клубларидан бирига қарши майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда, Vesti.Uz хабарига кўра, Россиянинг МДҲ, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик ишлари федерал хизматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Валерий Кайер маълум қилган.

Кайернинг сўзларига кўра, Москванинг машҳур клубларидан бири ҳисобланган ЦСКАнинг Тошкентга келиши билан боғлиқ музокаралар айни вақтда энг қизғин паллага кирган. Vesti.Uz’нинг қайд этишича, учрашув «Бунёдкор» стадионида ўтказалилади.

ЦСКАга Ўзбекистоннинг айнан қайси жамоаси рақиблик қилиши, Москва клуби нима муносабати билан Тошкентга ташриф буюриши тўғрисида маълумот берилмаган.

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда Россия матбуотида МДҲ чемпионати ғоясига бағишланган чиқишлар кўплаб учрамоқда. Шунингдек, футбол бўйича Россия Премьер-лигаси раҳбари Сергей Прядкин Ҳамдўстлик чемпионатининг якуний лойиҳаси тасдиқлаш учун УЕФАга тақдим этилишини маълум қилганди.

Москванинг ЦСКА футбол клуби 1911 йилда ташкил этилган бўлиб, Россиянинг энг совриндор жамоаларидан бири ҳисобланади. Жамоа ўз тарихи давомида етти марта Собиқ Иттифоқ чемпионлигини, беш марта Собиқ Иттифоқ Кубогини, уч марта Россия чемпионлигини, олти марта Россия Кубогини қўлга киритган. У Европа миқёсидаги мусобақа (УЕФА Кубоги 2004/2005)да ғолиб чиққан илк рус клуби ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:35, 26.12.2012.
Ўқилди: 7671 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8249]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5964]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2774]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2564]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2061]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1880]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1728]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1710]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1676]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1650]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик