Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Ишсиз қолган чемпион

Баҳо:
+ | -

Уго Льорис «Тоттенхэм» билан 11 йил ҳамкорлик қилди. Бу даврни шунчаки, жамоа аъзоси эмас, балки асосий дарвозабон мақомида ўтказди ва жуда кўп учрашувларда «тақачилар» шарафини муносиб ҳимоя қилди. Уго айнан лондонликлар сафидан Франция терма жамоасига таклиф этилиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

2015 йилда сардорлик боғичига лойиқ топилган посбон ўз жамоадошларига очиқ-ойдин кўрсатмалар берарди. Масалан, Моуриньо давридаги омадсизлик серияси у шундай деганди: «Иззатталаблик хусусида камера қаршисида ваъз айтиш билан уни ҳар куни, ҳар бир машғулот пайтида намойиш этиш ўртасида улкан фарқ бор. Мураббий қандай қарор қабул қилишидан қатъий назар, футболчи бўшашмаслиги, жанговар руҳиятни йўқотмаслиги лозим. Футболчининг фақат бошланғич таркибда майдонга тушганида бор куч-маҳорати ва эътиборини ўйинга қаратиши - жамоа учун катта муаммо. Бугун биз унинг оқибатига гувоҳ бўлдик». 2021 йилнинг мартидаги эътироф «Тоттенхэм»нинг бошқа ўйинчиларига бегона бўлган юксак обрўга эга эканлигини исботлайди. Ке­йин кескин ўзгаришлар юз берди.

Ўтган мавсумнинг сўнгги босқичида Льориснинг кетиши асосий мавзуга айланди. Апрелда у миш-мишлар мақомида бўлди, май ойида қитъанинг етакчи нашрлари (жумладан, инглиз ва француз матбуоти) дарвозабон клубни тарк этишини маълум қилишди. Мавсум ниҳоясига етгач, 3 июнда Льорис «Тоттенхэм»дан кетишини эълон қилди. Шундан кейин дарвозабон жамоанинг Австралия ва Сингапурдаги йиғинларига бормади. Ваҳоланки, унинг шартномаси кучини йўқотмаган, янги бош мураббий Ангелос Постекоглу йиғинга бориш ёки бормасликни танлашни фахрийнинг ўзига берганди. Дарвозабон янги жамоани топиш ниятида сафардан воз кечди. «Бу қароридан кейин уни нафақат моҳир дарвозабон, балки ажойиб инсон сифатида ҳурмат қиламан», - деди мураббий.

Ёзда Льорисга харидорлар кўп бўлди. Уго «Лацио» ва Саудия клубларининг таклифларини рад этди. Кейин «Интер» ва «ПСЖ» билан музокаралар ҳақида хабарлар пайдо бўлди, лекин самара бўлмади. Дарча ёпилиши арафасида «Ньюкасл» ва «Ницца» вариантлари қолганди. АПЛ вакили таркибида Льорисни Ник Поуп билан жиддий рақобатга дуч келади. Лига1 вакили эса Угонинг қадрдон жамоаси, туғилиб-ўсган ва профессионал футболга қадам қўйган шаҳар жамоаси. Июнь ойида буни футболчининг ўзи ҳам эътироф этганди. Трансфер мавсумининг сўнгги кунида Каспер Шмейхель «Ницца»ни тарк этгач, «Тоттенхэм» эса кўп йиллик сардорини текинга қўйиб юборишга тайёр эканлигини билдиргач, Уго нима учун кўплаб таклифларни рад этганлиги ойдинлашгандек бўлди. Бироқ келишув амалга ошмади. Маълумотларга кўра, бунинг сабаби охирги кунда керакли ҳужжатларни расмийлаштиришга улгуришмаганида эмас, томонлар келиша олмаганликларида экан. якунда кўпчилик билан хайрлашишга улгурган посбон Лондонда қолди.

Шу тариқа «Тоттенхэм» ўзининг дастлабки режасига, яъни, Льорис жамоада қолиб, ўз тажрибасини янги касбдоши Гульельмо Викарио билан ўртоқлашишига эришадигандек туюлди. Бироқ франциялик посбон бу ва бошқа вариантларга ҳам рози бўлмади. Захира дарвозабони вазифасида бошқа фахрий - Фрейзер Фостер қолди.

Ҳозир Льорис ҳафтасига 100 000 фунт маош олмоқда, шартнома муддати эса 2024 йил ёзида ниҳоясига етади. Шу даврга қадар клуб кўчада юрган Угога 4,2 млн. фунт тўлайди. Дарҳақиқат, мантиққа мос келмайдиган ҳолат.

Нима учун дарвозабон барча вариантларни рад этди?

Англия ОАВ маълумотларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, бир нечта сабаблар аён бўлади. Биринчидан, Угодаги дарвозабонлик обрўси ва манманлик захира дарвозабони бўлишига изн бермади. Иккинчидан, Льориснинг 3 нафар қизалоқлари Лондонда ўқишади, бошқа шаҳарга кетиш оилага сезиларли қийинчилик туғдиради. Учинчидан, дарвозабон яқинда 37га чиқади. Терма жамоани ЖЧ-2022 турниридан кейин тарк этган. Эҳтимол, у ўзи учун ҳаммасини ҳал қилгандир.

Апрелда «Ньюкасл» «Тоттенхэм»ни 6:1 ҳисобида тор-мор этганди. Ўша ўйинда Уго майдонни танаффусда тарк этганида, ҳисоб 5:0га етган, ўша голларни рақиб ўйинчилари дастлабки 21 дақиқада уришганди. «Тоттенхэм» дарвозабоннинг мушаклари тортишиб қолганлигини тасдиқлади. Ўша учрашувдан кейин Льорис лондонликлар клубига керак бўлмай қолганлигини тушуниб етди. Жумбоқ бошқа томонда: бу Льориснинг профессионал футболдаги охирги ўйиними?

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 26.10.2023.
Ўқилди: 1963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.