Канал очсам биринчи Аббос ҳақида ёзаман деган эдим. Ваъдага мувофиқ биринчи мақола у ҳақида.
Яқинда Аббос ҳақида янгилик ҳам чиқди. Туркиянинг гранд жамоаси қизиқаётганмиш. Аслида Аббосга "Пахтакор"да вақтидаёқ у жамоадан қизиқиш бор эди. Фақат "Пахтакор" ҳали вақтли деб яна 1 йилдан сўнг сотишни режалаштириб турган эди.
Аслида Аббос бу йил "Пахтакор" билан янги контракт тузган эди. "Пахтакор"нинг "Хўжанд" билан ўйинидан сўнг Аббос ва унинг агенти "Пахтакор"дан ҳали бери кетмаслигини айтиб ваъдалар беришган эди.
Кейин эса трансфер ойнаси ёпилишига бир неча кун қолганда Европанинг жамоасидан қизиқиш пайдо бўлди. Кетмайман, "Пахтакор" қоламан деган Аббосдан "Пахтакор" почтасига хат келиб тушди. Унда у "Пахтакор"ни тарк қилиши контрактидаги 500.000$ "отпускной"ни "Пахтакор" ЦСКАдан олишини айтган эди.
Тахминимча, Аббосга Европадан каттароқ суммага қизиқиш бўлганидан сўнг кимлардир ЦСКАни бу ўйинчини озгина ўйнатиб кейинроқ каттароқ суммага сотиш мумкинлигини, ҳозирни ўзидаёқ таклиф борлигини ва у Аббосни "отпускнойи"дан анча катталигини айтиб кўндира олишган бўлишса керак. Бу албатта тахмин.
Энди эса Аббос бунақа темпда ўйнаб кетганидан сўнг ЦСКА Аббосни ҳали бери сотмаса керак.
Нима бўлганда ҳам Аббосга омад тилаб қоламиз. Ўзбек футболини афсоналаридан бўлсин, лекин одамгарчиликни ҳеч қачон йўқотмасин.