«Челси» ёш футболчи харид қилади. Хабарларга кўра, «Лилль» тарбияланувчиси Лени Йоро Лондон клуби радарига тушган.
17 ёшли марказий ҳимоячи катта ўйинда майдонга тушган клуби тарихида энг ёш футболчига айланган эди. Йоро учун «МЮ» ва «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирган. «Лилль» уни сотмоқчи эмас.