Саудия Арабистони клублари ривожланаётган бўлсалар-да, миллий терма жамоанинг ишлари орқага кетмоқда. Саудияликлар ЖЧ-2014нинг 4-босқичига чиқа олмаган бўлсалар, Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионати ҳам улар учун муваффақиятсиз кечди.
Кириш
Саудия Арабистони терма жамоасининг Бразилияда ўтадиган ЖЧ-2014нинг учинчи босқичидан ўта олмагани ҳайрон қоларли иш бўлди. Бу ҳам етмаганидек, "яшил лочинлар" кўпгина ўртоқлик учрашувларида мағлубиятга учрашди, жумладан Испанияга ҳам 0:5 ҳисобида. ФИФАнинг декабрь ойи рейтингида Саудия Арабистони терма жамоаси рекорд даражада қуйига — 126-ўринга тушиб кетди. Бу эса терма жамоа учун йил ўта "қўрқинчли" ўтганидан далолат беради.
Терма жамоалар
2012 йил миллий терма жамоа учун ёмон бошлангани ҳақида айтиб ўтдик — Бразилия орзуси барбод бўлди. 29 февраль куни бўлиб ўтган Австралияга қарши ўйинда саудияликларга фақат ва фақат ғалаба зарур эди. Улар биринчи бўлимдан кейин 2:1 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Аммо иккинчи бўлимда майдон эгалари 4 дақиқа ичида 3та гол уриб, Саудияни мағлуб этишди.
Терма жамоа кейинчалик Испания ва Габон билан ўртоқлик учрашувларида мағлубиятга учраган бўлса-да (0:5 ва 0:1), Аргентина билан дуранг ўйнади (0:0).
Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олишмади. 18 ва 23 ёшгача бўлган терма жамоалар эса ўз ёш тоифаларида Форс кўрфази кубогини қўлга киритишди.
Миллий чемпионат ва кубок
Про-лиганинг 2011/2012 йилги мавсумида "Аш-Шабоб" (бу жамоада Сервер Жепаров тўп суради — stadion.uz) клуби 2 очколик фарқ билан чемпионликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин "Ал-Аҳли"га насиб этди. "Ал-Ҳилол" эса мамлакат кубогига эга бўлди.
Халқаро аренада Саудия Арабистонининг бирданига чорак финалгача етиб борди. "Ал-Ҳилол" чорак финалда бўлажак чемпионга ютқазган бўлса, ярим финал Жидда дербисидан иборат бўлди. "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Аҳли" тўқнашувида "Аҳли" финал йўлланмасини қўлга киритди. Саудия клуби сўнгги марта ОЧЛ ғолиблигини 2005 йилда қўлга киритган, 2009 йилда финалга чиққанди. Аммо "Ульсан Хёндэ"га қарши баҳсда саудияликлар 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Легионерлар
Ёсир ал-Қаҳтоний БААнинг "Ал-Айн" клубида тўп суриб, яна "Ал-Ҳилол"га қайтди. Шунигндек, Усома Ҳавсавий Бельгиянинг "Андерлехт" клубида ўйнаб кета олмади ва "Ал-Аҳли"га қайтди.
Саудиялик бошқа икки нафар футболчи Португалия чемпионатида муваффақиятли ҳаракат қилишди. Солиҳ аш-Шери "Байра-Мар"да, Абдуллоҳ ал-Ҳафиз эса "Пасуш де Феррейра"да тўп суришмоқда.
Йил ўйинчиси — Носсир аш-Шамроний ("Аш-Шабоб")
"Аш-Шабоб" футболчиси чемпионатда 21та гол уриб, мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У жамоасининг чемпионликни қўлга киритишида катта ҳисса қўшди. Унинг трансфер баҳоси 2 млн. евро деб баҳоланмоқда. Ҳозирча 29 ёшли футболчи Про-лигани тарк этганича йўқ. Балки вақти келиб вазият ўзгарар.
Йил лаҳзаси. "Яшил лочинлар"нинг қулаши
Мельбурндаги 2:4 ҳисобидаги мағлубият Саудиянинг ЖЧ-2014 йўлидаги тақдирини узил-кесил ҳал қилди. Муваффақиятсизликка қарамай, Франк Райкард терма жамоа бош мураббийи лавозимида ишлашда давом этмоқда.
2013 йил мақсадлари
Январь ойида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Форс кўрфази кубогидаги ғолиблик Саудия Арабистонининг бой берган мавқеини бироз тиклашга ёрдам берарди. Шунингдек, терма жамоа Осиё кубоги-2015 саралаш мусобақасида Ироқ, Хитой ва Индонезия билан кураш олиб боради.
Шунингдек, Саудия Арабистонининг 4 клуби яна ОЧЛ мусобақасида иштирок этади. Мамлакат аҳли 2013 йили Марокашда бўладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Саудия клуби иштирок этишини истамоқда.