Англия терма жамоаси, “Реал” ва “Ливерпуль” клубларининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн бу йил “Олтин тўп”ни ким қўлга киритиши борасида ўз фикри билан ўртоқлашди.
AS мухбири билан суҳбатда англиялик мукофотга икки яққол даъвогар номини айтди. Оуэннинг сўзларига кўра, бу йил "Олтин тўп" учун "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси курашади. Майкл 36 ёшли аргентиналик норвегияликни ортда қолдириб, саккизинчи "Олтин тўп"ни қўлга кирита олишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, келаси душанба куни “Олтин тўп”ни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.