"Ливерпуль" муҳим футболчисини йўқотиши мумкин. Хабарларга кўра, Муҳаммад Салоҳ ҳали ҳам араб клублари радарида турибди. Саудия жамоалари мисрликни жиддий кузатмоқда.
Салоҳнинг мерсисайдликлар билан тузган битими 2025 йилда тугайди. У бу мавсумда 9 та гол уришга эришди. Аввалроқ "Манчестер Сити" сардори Кевин Де Брюйненинг Саудияга кетиши ҳақида хабар қилинган эди.