Келинг, бугунги марказий ўйин учун баҳс тарихидаги тегишли статистик маьлумотларни кўриб чиқамиз.
Агар "Барселона" ғалаба қозонса, Хави ўз уйида кетма-кет икки ўйинда "Реал"ни мағлуб этган иккинчи мураббийга айланади.
Анчелотти класико ўйинларини дуранг билан тугатмагани ажабланарли. Италиялик мураббий 13 ўйинда 6 ғалаба ва 7 мағлубият қайд этган.
Икки мураббий ўртасидаги курашда Хави 7 ўйинда 4 марта ғалаба қозонган.
"Барса" сўнгги 6 та класико ўйинида 4 марта ғалаба қозонган бўлса, "Реал" сафардаги 4 та класиконинг 3 тасида ғолиб келган.
Агар Беллингем гол урса, инглиз футболчиси Ла Лигадаги дебюти, Чемпионлар Лигасидаги дебюти ва Эл Класикодаги дебютида гол урган биринчи мадридлик футболчига айланади.
"Барса"да жароҳатлар туфайли барқарорлик йўқлигига қарамай, OPTA суперкомпьютери уларни ўйин фаворити сифатида кўрмоқда. Ғалаба учун 41,6%, Анчелоттининг биринчи дуранги учун 29%, "Реал"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли учун 29,4% белгилаган.