Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано Давиде Калабрия ҳақида гапирди.
«Калабрия Мальдини эмас. У пандемия пайтида ўйнашни бошлади; бундан олдин у «Сан-Сиро»да ўйнашдан қўрқарди.
У сардор этиб тайинланган, лекин қандайдир қўрқоқ эди ва гапиришни ёқтирмасди. Шунчаки югуришнинг ўзи етарли эмас», дея Кассанонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.