Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

Супер якшанба – Эрик тен Хагнинг ғоялари синовдан ўтадиган кун: "МЮ" – "Манчестер Сити" (превью)

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг бундан олдинги турларда қайд этган учта кетма-кет ғалабаси бугун якунига етиши мумкин. Негаки, АПЛнинг 10 турида бизни супер ўйин кутиб турибди: "МЮ" ўз уйида ҳамшаҳари "Манчестер Сити"ни меҳмон қилади. Ҳа, сўнгги ҳафтада "Шеффилд", "Брентфорд" ва "Копенгаген" маҳв этилди. Аммо клуб мухлислари учун бу қийин ғалабалар "шаҳарликлар"ни мағлуб этишда етарлича ишонч бермаслиги аниқ. Қарши томондаги Гвардиола жамоаси лигада "Вулвз" ва "Арсенал"дан ютқазганига қарамасдан, халқаро танаффуслардан кейин яна ғалабали йўлга қайтиб олди. Улар "Брайтон" ва Янг Бойз"ни таслим этишди. Бугун мана шу икки рақиб, Англия тарихидаги ягона требл соҳибларининг бўлажак жангига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Ўйин қаерда ва қачон бўлиб ўтади?

Жой: Манчестер, Англия
Стадион: "Олд Траффорд"
Сана: 29 октябрь, якшанба
Старт: 16:30 (маҳаллий), 20:30 (Тошкент).
Бош ҳакам: Пол Тирни
VAR: Майкл Оливер

"МЮ" ва "Манчестер Сити"нинг сўнгги бешта тўқнашуви:
"МЮ" – 1 та ғалаба
"Ман Сити" – 4 та ғалаба
Дуранг – 0 та.
Сўнгги учрашув: Англия кубоги финали – 3 июнь, 2023 йил:
"Ман Сити" 2-1 "МЮ".

Жамоалар спорт формаси:
"МЮ" – ММҒҒҒ (М – МАҒЛУБ)
"Ман Сити" – МҒМҒҒҒ (Ғ – ҒОЛИБ)


"МЮ" ҳақида

Эрик тен Хаг ушбу учрашувга бир нечта жароҳатланганлар, шунингдек, турли сабаблар билан майдонга туша олмайдиган футболчилар билан етиб келмоқда. Хусусан, Каземиро дисквалификациядан қайтди. Аммо у жароҳати сабабли дербида қатнаша олмаслиги мумкин. Люк Шоу, Тирелл Маласия, Уан-Биссака ва Жейдон Санчолар қайдномага киритилмайди. Аммо ярим ҳимоячи Кобби Мейну захирадан жой олиши мумкин.

"МЮ"нинг тахминий таркиби
Дарвозабон: Андре Онана;
Ҳимоячилар: Далот, Варан, Магуайр, Регилон;
Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Амрабат;
Ҳужумкор чизиқ: Фернандеш, Эриксен, Рэшфорд;
Марказий ҳужумчи: Хёйлунн (4-2-3-1).

"Манчестер Сити" ҳақида

Жароҳатланганлар борасида "шаҳарликлар" учун вазият яхшиланмоқда. Асосий юлдузлардан фақатина Кевин Де Брюйне ва Зак Стеффенлар лазариятда холос. Сўнгги АПЛ турида қизил карточка олгани учун Мануэль Аканжи дербини ўтказиб юборади. Гвардиола ихтиёрида ҳужум ва ҳимояда етарлича танлов бўлади.

"Ман Сити"нинг тахминий таркиби:
Дарвозада: Эдерсон;
Ҳимояда: Уолкер, Диас, Гвардиол;
Ярим ҳимояда: Стоунз, Родри;
Ҳужумкор чизиқ: Фоден, Алварес, Силва, Доку;
Марказий ҳужумчи: Эрлинг Холанд (3-2-4-1).

Эслатиб ўтамиз, Манчестер дербисини бугун, Тошкент вақти билан 20:30 дан бошлаб кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:12, 29.10.2023.
Ўқилди: 2489 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.