"Рома" уни бутунлай ўзиники қилмоқчи. Хабарларга кўра, Рим жамоаси ўз ҳужумчиси Темми Абрахамни "Челси"га беришга тайёр.
Бунинг учун Лондон клуби Ромелу Лукакуни "Рома"да қолдириши керак бўлади. Лукаку ижара асосида Римда бўлиб турибди. Бельгия терма жамоаси аъзоси 2021 йилда 97.5 миллион фунт эвазига "Интер"дан сотиб олинганди.