20 декабрдан янги мавсумга ҳозирликни бошлаган қаршилик футболчилари бугун «Марказий» стадионда 2012 йилдаги сўнгги машғулотни ўтказишди.
Режага асосан Қаршида ўтказилган 9 кунлик ўқув-йиғин машғулотлари сўнггида жамоа аъзолари икки гуруҳга бўлинган ҳолда назорат учрашувида майдонга чиқишлари режалаштирилганди.
Кеча ёққан кучли қор майдонда футболчиларни эркин ҳаракат қилишларига имкон бермасада, мураббийлар штаби бу учрашувни ўтказишни мақсадга мувофиқ деб топишди.
«Қизиллар»: Муроджон Зуҳуров (Ғайратжон Ҳасанов), Алишер Юсупов, Ботир Қораев, Одилжон Ҳамробеков, Тоҳир Абдураззоқов, Нажмиддин Нормуродов, Лазиз Убайдуллаев, Фозил Мусаев, Мирзакамол Камолов, Илҳом Юнусов, Санжар Баратов.
«Яшиллар»: Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Мирзамурод Жўрабоев, Раҳматулла Бердимуродов, Миржалол Мўминов, Эркин Бойдуллаев, Элдор Бойматов, Шоҳруҳ Гадоев, Фарруҳ Сайфиев (Улуғбек Дадабоев), Суҳроб Неъматов, Азизбек Маликов.
Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Голларга Илҳом Юнусов ва Санжар Баратов муаллифлик қилишди.
Бугун футболчиларга Янги йил олдидан қисқа таътил берилди. 4 январ куни “насаф”чилар Тошкентда тўпланишади ва тиббий кўрикдан ўтишади. Сўнгра жамоанинг икки ҳафталик ўқув-йиғин машғулотлари Қаршида давом эттирилади.