Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мурод Зуҳуров «Насаф»ни тарк этди

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоасининг икки йилдан бўён асосий дарвозабони бўлган Мурод Зуҳуров янги мавсумда жамоада фаолият олиб бормайдиган бўлди. Бу ҳақда «Воҳа» интернет нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабарларига кўра, Мурод Зуҳуров билан "Насаф" клубининг амалдаги шартномаси ўзаро келишувга мувофиқ бекор қилиниб, эркин агентга айланган. Мурод Зуҳуров бу йилги чемпионатда 19 учрашувда майдонга тушиб, 15та гол ўтказиб юборди. 9 учрашувда эса дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ушбу дарвозабон бундан буён ўзига бошқа жамоа топиши керак бўлади.

Ўзингизга маълумки, "аждарлар" янги мавсумда кўпроқ маҳаллий ёшларга ўз сафидан жой бермоқда. Шунингдек, асосий дарвозабонлик мақомига бер неча давогар ёшлар ҳам бор. Жумладан, Элдорбек Суюнов.

Бундан аввал, "Машъал" жамоаси дарвозабони Санжар Қувватов сайтимиз орқали берган интервьюсида, агар жамоаси янги мавсумда Олий лигада фаолият кўрсатмаса, биронта Олий лигадаги воҳа жамоасига ўтиш хоҳиши борлиги тўғрисида фикр билдириб ўтган эди. Балки янги мавсумда уни "Насаф" сафида кўрармиз. Бу бир мулоҳаза холос.

Шунингдек, мухлислар ўртасида "Насаф"га Темур Жўраевнинг келиши тўғрисида ҳам гап сўзлар бор. "Насаф"нинг дарвозасига энди ким асосий посбонлик қилишини январда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотларида билиб оламиз.

«Биз мухлисларда Муроднинг 2011 йилдаги ОФК кубоги мусобақаларидаги кўрсатган мазмунли ўйинлари илиқ таасурот қолдирган, айниқса унинг "Насаф"ни ярим финалга чиқишида қўшган катта ҳиссаси ёдимиздан чиқмаса керак», деб ёзади юқорида номи келтирилган манбада.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 20:07, 28.12.2012.
Ўқилди: 5300 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2083]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1810]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1801]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1721]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1507]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1477]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1422]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1416]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик