ФИФА президенти Жанни Инфантино Лига 1нинг 10-туридан ўрин олган "Марсель" - "Лион" учрашуви олдидан содир бўлган ва ўйиннинг бекор қилинишига сабаб бўлган воқеага муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Марсель" мухлислари уй ўйини олдидан "Лион" клуби автобусига тош отиб, бош мураббий Фабио Гроссони жароҳатлаган эди.
"Футболда зўравонликка мутлақо ўрин йўқ, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам. Марселда бўлиб ўтган бундай воқеалар спортимизда ва жамиятимизда ўрин йўқ. Мен ваколатли органларни тегишли чоралар кўришга чақираман. Футболда, истисносиз, ҳар бир киши ушбу спорт туридан баҳраманд бўлиш учун хавфсиз бўлиши керак", - деб пост қолдирди Инфантино ижтимоий тармоқда.