Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Андижон" Улуғбек Мирзаев ўрнига янги раҳбар тайинланди

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда "Андижон" клуби бош ҳомийси ҳисобланган “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан жамоага жиддий эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, маҳаллий иқтидорли ёшларни тарбиялаш, бу орқали терма жамоаларимизга муносиб кадрлар етказиб бериш ҳам асосий вазифалардан бири. Бунга жавобан “Бургутлар” чемпионатда рақобатбардош жамоа сифатида ўз мухлисларини хурсанд қилиш учун астойдил курашмоқда. Бундан кейин ҳам жамоани ҳар томонлама ривожлантириш, истиқболли режалар тузилган ҳолда “Андижон” ФКни янги босқичга олиб чиқилиши белгилаб олинган стратегиянинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Шу мақсадда “Андижон” клубига янги бош директор тайинланди. “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раҳбарияти томонидан Элбек Саматов “Андижон” футбол клуби бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

"35 ёшли ушбу мутахассисни ишқибозларимиз яхши биладилар. Боиси, Элбек Абдурауф ўғли бунгача ҳам “Андижон” клубида спорт директори лавозимида иш олиб борган. 2021 йилнинг ярмида жамоада фаолиятини бошлаган ва жорий йилгача давом эттирган. Эндиликда эса Элбек Саматов “Андижон” клубига бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида қайтди.

Янги лавозимда Саматовга муваффақият тилаймиз ва ишонамизки, “Андижон” клуби ўз олдига қўйган мақсадларини шараф билан бажарган ҳолда мухлисларини қувонтиради" - дейилади "Андижон" футбол клубининг расмий баёнотида.

Киритилди: 16:42, 30.10.2023.
Ўқилди: 1970 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик