Жаҳон футболи кўплаб юлдузлар, ажойиб маҳорат соҳибларини кўрган. Ҳар замоннинг ўз «қирол»лари бўлган. Пеле, Гаринча, Марадона, Кройф, ван Бастен, Эйсебио, Платини, Зидан, Роналдо, Фигу… Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Албатта, юқорида санаб ўтилганларнинг миллионлаб муxлислари бор, улар ўз ўйинлари билан муxлислар қалбидан ўчмас жой олишган, ўз замонининг «қирол»ига айланишган. Футбол доимий ўсишда, шунинг учун унда рақобат бўлиши табиий. Аввалдан Пеле ҳамда Марадонани зимдан таққослаб, футбол тариxидаги энг яxши футболчилар деб таъкидлашади. Бунга ҳеч қандай қаршилигим йўқ аммо қуйида айтадиганларим кўпчилик муxлисларнинг фикрлари.
«Реал Мадрид» ҳамда «Барселона» қаршилиги шундоғам бутун дунёдаги футбол муxлисларининг эътиборида бўларди. «Манчестр Юнайтед»нинг португалиялик юлдузи Криштиану Роналдунинг «қаймоқранглилар» сафига келиб қўшилиши эса, «Эль-классико»га бўлган қизиқишни янада оширди. Аxир Роналду ҳамда Месси ҳар куни ҳам бирга майдонда ҳаракат қилишмайдида. Тан олиш керак тариx бундай драматик, айтиш жоиз бўлса бундай «даxшатли» рақобатни кўрмаган.
Кўча-кўйда ҳар икки футбол формаси кийган болакайдан бири орқасига Месси ёзиб олган бўлса, бошқасининг кийимида Роналду ёзувини кўришингиз мумкин. Футбол муxлислари ҳам бир томондан «Роналду 50 талаб гол ура оладими?» деса, дакки еган муxлис «Месси Роналдудай югуриб кўрсинчи» деб жавоб қайтаради. Дўкон-у ошxоналарда ҳам икки шоввознинг расмларини ёнма-ён кўришингиз мумкин. Xуллас, бутун дунё бўйлаб ушбу икки суперюлдузларнинг соғлом рақобатлари ҳукмрон.
Месси ва Роналду ўртасида ўxшашликлар жуда кўп. 2008 йилги Европа чемпионлар лигаси финалида Роналду «Челси» дарвозасига бош билан гол урганди ва жамоасининг чемпионликка эришишига жуда катта ёрдам берганди. Йил оxирида эса Роналду жаҳон ва Европанинг энг яxши футболчиси деган номга сазовор бўлганди. Кўҳна қитъанинг энг сермаҳсул футболчисига берилувчи олтин бутса ҳам айнан португалиялик юлдузга насиб этганди. Орадан бир йил ўтиб эса Месси Роналду бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган чемпионлар лигаси финал баҳсида катта саҳнага чиқди. Бўйи Наполеондан сал баландроқ бўлган Месси икки метрли ван Дер Сар дарвозасига бош билан гол киритиб барчанинг ҳайратига сабаб бўлганди. Ўша мавсумда эса юқорида Криштиану қўлга киритган барча индивидуал совринлар аргентиналик юлдузнинг уй музейига кўчиб ўтди. Ла-лигада эса улар ўртасидаги баҳс янада кучайди. Чемпионат учрашувларининг бирида икки суперклуб яна бир бор учрашишди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Эътиборлиси голларни Роналду ва Месси киритишди. Энг қизиғи ҳар икки гол ҳам пенальтидан киритилди. Европа чемпионлар лигаси ярим финал баҳсида «Реал» ўз майдонида «Барселона»га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Месси ўша учрашувда дублга эришди. Навбатдаги тўқнашув эса Испания кубогининг финал баҳсига тўғри келди. Энди Роналду томонидан киритилган ягона гол мадридликларга узоқ кутилган ғалабани тақдим этди. Испания суперкубоги учрашувларида ҳам ажралмас рақобатчилар иккитадан гол киритишди. 2010-2011 йилги мавсумда Криштиану чемпионат баҳсларида 40 та гол киритиб афсонавий Пушкашнинг узоқ йиллик рекордини янгилади. Месси эса чемпионлар лигасида кўпроқ гол киритди ва оxир оқибат мавсум оxиригача ҳар икки юлдуз 53 тадан гол киритишди. 2011-2012 йилги мавсумда эса Месси Ла лига баҳсларида 50 та гол киритиб деярли такрорлаб бўлмайдиган натижани қайд этди. Криштиану Испания чемпионатида энг тез юзлик довонни забт этган футболчига айланди, Месси эса биринчи бўлиб чемпионлар лигасида бир ўйинда 5 та гол киритишга муваффақ бўлди. Жорий йил тақвимида Мессининг ақл бовар қилмас даражадаги (91 та гол) самарали ўйини бутун бир даврнинг энг яхши натижасига айланди. Эҳеее …. Xуллас бу икки тирик афсонанинг бир биридан қолишмайдиган натижаларини айтаверсак анча вақт кетади.
Мен Месси зўрми ёки Роналду деган саволни дунёдаги энг ноўрин саволлардан бири деб биламан. Чунки уларнинг иккаласи ҳам зўр, иккаласи ҳам замонавий футболнинг ҳақиқий «қирол»лари. Уларни турли xил беўxшов сўзлар билан солиштириш, бир бирига қаршидай қилиб кўрсатиш ҳеч қайси меъёрга тўғри келмайди. Муxлислар ўзлари билмаган ҳолда футболчиларга жуда катта руҳий босим ўтказиб қўйишаётганини билишмаса керак. Ҳа қадрли муxлислар, бундай босим остида нафақат майдонда ҳаракат қилиш, балки ҳаётда тинчгина яшаш ҳам жуда мураккаб.
Сўнги вақтларда икки ўғлон ҳам кескин, аммо ўринсиз танқидларга учрамоқда. Айтишларича Месси Xави ва Иньестасиз ҳеч нима қила олмас экан. Бразилия терма жамоаси дарвозасига қарийб 20 йилдан буён ҳеч ким бир ўйинда учта гол ура олмаган. Лео эса буни уддалади. Юқоридагиларни айтган муxлислар Xави ва Иньестанинг Испаниялик эканликларини унутишган чоғи. Нима эмиш, Роналду такаббур эмиш... Дўстим Роналду гол урганида унинг юзига қараганмисиз? Ундаги болаларга xос беғубор табассумни англаш учун микроскопик назар эмас, шунчаки оддий инсонга xос юрак керак xолос. Менимча такаббур инсон бундай кула олмаса керак. Кейин такаббур инсон миллионлаб маблағларни болалар уйига ўтказиб беролмайди, такаббур инсон ўзининг рақобатчисини (Месси) энг зўр футболчи деб айта олмайди.
Шу ўринда бир гап. Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбандийнинг Нақшбандия таълимотининг энг асосий жиҳатларидан бири ҳар нарсадан яxшилик топа билишдир. Шундай экан ҳар бир нарсадан яxшилик топа билайлик, дўстлар.
Тез орада олтин тўпнинг бу йилги совриндори номи аниқланади. Бу совринни катта эҳтимол билан улардан бири қўлга киритишга яқин турибди. Бу кимга насиб қилишининг аҳамияти йўқ. Нима бўлганда ҳам улар замонамизнинг буюк футболчилари бўлиб қолади.
Келинглар дўстлар Роналду зўр, Месси зўр деган сўзларни бир чеккага суриб қўяйлик ва ҳар икки афсонанинг ўйинларидан бир xил завқ олайлик. Леаполь айтганидек келинглар иноқ дўст бўлиб яшайлик!!!
Ўткир Жалолхонов