"ПСЖ"нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Олтин тўп" учун овоз беришда аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг ғалабаси ҳақида гапирди. Мбаппенинг ўзи эса учинчи ўринни эгаллади. Овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд жой олди.
"Мессини ушбу соврин билан табриклайман. Сиз бунга лойиқсиз", - деб пост қолдирди Мбаппе ижтимоий тармоғида.
Месси фаолиятидаги саккизинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритди. "Олтин тўп"ни аргентиналик ҳужумчидан кўра кўпроқ ҳеч ким қўлга киритмаган. Месси нуфузли мукофотни 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019, 2021 ва 2023-йилларда қўлга киритган.