Эндиликда Лионель Мессининг кубоклар кабинетида саккизта “Олтин тўп” бор. Аргентиналик юлдуз ўзининг сўнгги шундай мукофотини душанба куни Парижда олди. Айтиш керакки, Месси “Олтин тўп”ни асосан Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ-2022даги ғалабаси эвазига қўлга киритди.
Squawka маълумотига кўра, Месси жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан кўп ўтмай "Олтин тўп"ни қўлга киритган еттинчи футболчи бўлди. Илгари буни Бобби Чарльтон (Англия, 1966), Паоло Росси (Италия, 1982), Лотар Маттеус (Германия, 1990), Зинедин Зидан (Франция, 1998), Роналдо (Бразилия, 2002) ва Фабио Каннаваро (Италия, 2006) олганди.
Клуб даражасида Лионель Месси ҳозирда "Интер Майпми" шарафини ҳимоя қилмоқда.