Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Теннис. Данилл Медведев «Мастерс»нинг иккинчи даврасида болгариялик рақибига имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Парижда (Франция) бўлиб ўтаётган «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи давра учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев Болгария вакили Григор Димитровдан (рейтингда 17-ўрин) мағлуб бўлди.

Учрашув 6:3, 6:7 (4:7), 7:6 (7:2) ҳисобида болгариялик спортчи фойдасига ҳал бўлди.

Учрашув 2 соат 56 дақиқа давом этди. Димитров бу ўйинда саккиз марта эйс амалга оширди, иккита қўш хатога йўл қўйди ва саккизта брейк-поинтдан тўрттасини аниқ амалга оширди. Медведевда олтита эйс, саккизта қўш хато ва 12 тадан учта брейк-поинт мавжуд.

Париждаги мусобақанинг навбатдаги босқичида Григор Димитров дунёнинг 33-ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи Александр Бубликка қарши кортга чиқади. Франциядаги турнир 5 ноябрь куни якунланади.

Киритилди: 18:23, 01.11.2023.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.