Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Анвар Эл-Ғози: "Мен Фаластин ҳақидаги позициямдан афсусланмайман ва айтганларимдан узоқлашмайман"

Баҳо:
+ | -

"Майнц" вингери Анвар Эл-Ғози Яқин Шарқдаги можаро ҳақида яна бир пост ёзиб, унда клубнинг 30 октябрь куни футболчи билан вазият бўйича муросага эришилгани ҳақидаги баёнотини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни немис клуби нидерландиялик футболчи ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида Фаластинни қўллаб-қувватлаб, “Дарёдан денгизгача” деган иборани ишлатгани учун ўйин ва машғулотлардан четлатган эди.

Икки ҳафта ўтгач, "Майнц" Эл-Ғози ўзини постдан узоқлаштирганини ва жамоа билан ишлашга қайтишини эълон қилди.

"Шубҳага йўл қўймаслик учун: 27 октябрдаги баёнотим (Анвар Фаластин ва Исроилда барча бегуноҳ тинч аҳолининг ўлдирилишини қоралашини ва Яқин Шарқда тинчлик тарафдори эканлигини ёзган - муаллиф) "Майнц" клуби учун ягона ва оммавий якуний баёнот эди.

Менга билдирилган ҳар қандай бошқа баёнотлар, шарҳлар ёки узрлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва мен томонидан айтилмаган ёки рухсат этилмаган.

Менинг позициям бу бошланган пайтдагидек қолади:

- Мен уруш ва зўравонликка қаршиман;

- Мен барча бегуноҳ фуқароларнинг ўлдирилишига қаршиман;

- Мен камситишнинг ҳар қандай шаклига қаршиман;

– Мен исломофобияга қаршиман;

- Мен антисемитизмга қаршиман;

– Мен геноцидга қаршиман;

- Апартеидга қарши;

- Мен ишғолга қаршиман;

- Мен зулмга қаршиман.

Мен ўз позициямдан афсусланмайман. Инсоният ва мазлумлар учун сўнгги нафасимгача бугун ва ҳар доим айтганларимдан узоқлашмайман ва шу сўзимда тураман.

Ҳеч бир давлат олдида алоҳида масъулиятим йўқ. Мен бирон бир шахс ёки давлат халқаро ҳуқуқдан устун эканлигига ва уларнинг хатти-ҳаракатлари шубҳа остига олинмаслигига ишонмайман.

Адолат тарафдори бўлиб ҳақиқатни гапиришдан бошқа иложим йўқ, ўзимга, ота-онамга, яқинларимга зарар етказса ҳам шундай қилган бўлардим.

Сўнгги 3 ҳафта ичида Ғазода 3500 дан ортиқ боланинг ўлдирилганини ҳеч қандай оқлаб бўлмайди. Save the Children ташкилотига кўра, Ғазода ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлаётган бўлса, қандай қилиб жим турамиз? Яъни 1 та футбол ўйинида 9 бола ҳалок бўлди. Бу рақам кундан-кунга ортиб бормоқда.

Биз шунчаки жим туролмаймиз. Ғазодаги қотилликларни зудлик билан тўхтатишга чақиришимиз керак!". – деб ёзди Ал-Ғози ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида.

Киритилди: 20:56, 01.11.2023.
Ўқилди: 1904 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик