Хорватия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Славен Билич Лука Модричнинг муваффақияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси нафақат клуб миқёсида, балки ўз мамлакати терма жамоасида ҳам муваффақият қозониб, сўнгги икки жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медали соҳибига айланди.
“Модрич туфайли Хорватия каттароқ давлатга айланди. Хорватиялик йигит учун футболда жаҳон миқёсида шуҳрат қозониш инглиз йигитига қараганда анча қийин. Бу бизнинг мамлакатимиз учун ажойиб; Лука келажак авлодлар учун ўрнак бўлди. Мен унинг мураббийи бўлиш шарафига муяссар бўлдим. Биз унга бошидан ишонган эдик”, - деди 2006 йилдан 2012 йилгача Хорватия терма жамоасида ишлаган Билич The Athletic нашрига.