Кириш Регистрация

«Барселона» «Жирона» футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Жирона» футболчиси Савио Морейрага қизиқиш билдирмоқда.

Чап қанот ҳимоячиси позициясини «кўк-анорранглилар» ёзги трансфер ойнасида кучайтирмоқчи. «Барселона» бош мураббийи Хави бозорни ўрганишни сўради.

Шу тариқа, «Жирона»да «Троя»дан ижара асосида ўйнаётган Савио Морейра «Барса»нинг қизиқиш доирасига тушди.

Каталония жамоаси янада ривожланишга қодир ёш ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олишга интилади ва 19 ёшли бразилиялик бу таърифга мос келади.

Қайд этилишича, «Барселона» спорт директори Деку футболчини «Атлетико Минейро» ёшлар академиясини тарк этиб, 16 ёшида Бразилия чемпионатида дебют қилганидан бери яхши билади.

Ла Лиганинг жорий мавсумида Савио 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:11, 02.11.2023.
Ўқилди: 1952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик