Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Нани «МЮ»нинг ёш футболчиларига қимматли маслаҳатлар берди

Баҳо:
+ | -

Нанининг фикрича, «Манчестер Юнайтед» футболчиларига кучли ирода етишмайди.

Кеча «Манчестер Юнайтед» Англия лига кубоги доирасида «Ньюкасл»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Манчестер Юнайтед» жорий мавсумда ўтказган 15 ўйиннинг 8 тасида мағлуб бўлди - бу 1962 йилдан бери ҳали содир бўлмаган эди.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» 1930/31 йилги мавсумдан буён илк бор 10 та уйиндан 5 тасида маглубиятга учради.

«Биз «Манчестер Юнайтед»да ўйнаганимизда, клубнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шу эдики, ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида уч марта гол уришинг мумкин эди, ўшанда руҳнинг кучи қандай эканини кўрасан. Ўшанда гап иқтидор ҳақида эмас, балки тўпни дарвозага киритиш ҳақида кетган. Биз керакли ҳамма нарсани қилганмиз.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед»нинг ўйинларини томоша қилар экансиз, кўплаб иқтидорли футболчиларни кўришингиз мумкин, балки бизнинг даврдагидан ҳам кўпроқ – техник жиҳатдан уларнинг барчаси истеъдодли.

Аммо ўйинда фидойилик, жанговар руҳ йўқ... Ҳақиқий футболчи, Манчестер юлдузи ўйинни ўзгартириши керак – буни қилмасангиз, ҳеч нарса бўлмайди», деди «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси. 

Киритилди: 23:58, 02.11.2023.
Ўқилди: 1841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.